Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Итоат


Итоат асосий иш бўлиб, у сабабли давлатда тартиб-интизом вужудга келади. У давлат ва Умматда оммавий тартиб-интизом мавжудлигига далолат қиладиган энг муҳим кўринишлардан биридир. Шунинг учун ҳам Қуръон кўплаб оятларда итоатга ундаб келди. Ваҳий келиб турганига, мўъжизалар ва рисолат бўлиб турганига, Росулуллоҳ с.а.в. шахсан ўзи борлигига ва буларнинг ҳаммаси итоатни вужудга келтириш учун етарли эканига қарамай Қуръон итоатга ундаб келди. Қуръон буюриб келган итоат шундай итоатки, унинг асосига давлат ва Уммат вужуди қурилади. У шу вақтнинг ўзида итоат хулқини баён қилиш ҳамдир. Оятлар итоат вожиб бўладиган пайтда итоат қилишга қаттиқ буюриб келди. Буюрганда ҳам унга мажбурлайдиган ва уни мусулмон хусусиятларидан бири қилиб қўядиган тарзда буюрди. Итоат қилиш жоиз бўлмаган пайтда итоат қилишдан қайтарди. Қайтарганда ҳам итоат қилмасликка мажбурлайдиган ва бундай пайтда итоат қилишни мусулмон ўзини йироқ тутиши лозим бўлган нарса деб эътибор қилишга ундайдиган тарзда қайтарди. Шунинг учун биз Қуръон итоат хусусиятини вужудга келтираётган пайтда шундай деб айтаётганини кўрамиз:


أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ

«Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!»    [Оли Имрон: 32]


فَاتَّبِعُونِي وَأَطِيعُوا أَمْرِي
«Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!»      [Тоҳа: 90]


وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا

«Қулоқ солиб, итоат қилинглар»                     [Тағобун: 16]

 

وَمَن يُطِعِ اللّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ
«Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритади»                                                      [Нисо: 13]


مَّنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللّهَ

«Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди»  [Нисо: 80]


وَمَن يُطِعِ اللّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَـئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللّهُ عَلَيْهِم

«Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар билан бирга бўлурлар» [Нисо: 69]

 

171-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247